Айниқса, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим вазифалардан бири этиб белгилаб қўйилди.
Ушбу иллатга қарши курашиш барча соҳалар қатори божхонада ҳам жуда муҳим вазифа этиб белгиланган. Аниқроғи, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, ўз касбига садоқат ҳар бир божхона ходимининг кундалик фаолиятига айланиши лозим.
Жиззах вилояти божхона бошқармасида вилоят ДХХ, ИИБ ва Диний ишлар бўйича мутахассислар профилактик учрашув ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар, коррупция ҳамда унинг салбий жиҳатлари, божхона органларида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, унга қарши муносиб курашиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, олдинда турган долзарб вазифалар ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумотлар беришди.
Шунингдек, божхона ходимларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш, улар томонидан коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш ва бу борада ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш борасида алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида коррупция ҳолати ва унинг салбий оқибатлари акс эттирилган видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
4.02.2022