Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, бошқарманинг мутасадди бўлим ва пост бошлиқлари иштирокида Сергели туманида сайёр қабул ташкил қилинди.
Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.
Юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.
4.02.2022