Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошлоқда тез кунда арматура ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Жараёнга божхоначилар ҳам кўмаклашмоқда
1384
Мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларни экспорт қилинишини рағбатлантириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб амалиётга жорий этилмоқда.
Тошлоқда тез кунда арматура ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Жараёнга божхоначилар ҳам кўмаклашмоқда

Тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида берилаётган имтиёзларни ўз вақтида етказиш мақсадида ва уларга божхона соҳасида яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда қулайликлар ҳақида бевосита корхоналарга борган ҳолда тушунтиришлар берилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости пост бошлиғи Тошлоқ туманида ташкил этилган кичик саноат зонасида фаолият юритаётган корхоналарга борган ҳолда тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашув ташкил этилган корхоналарнинг бири “MNG-GROUP'S” ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Мазкур корхона Тошлоқ туманида ташкил этилган кичик саноат зонасида ўз фаолиятини бошлаш арафасида. Корхона хорижий капитал иштирокида ташкил этилиб, йиллик диаметри 12-20 мм бўлган 36 минг тонна арматура маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу эса ўз навбатида четдан импорт қилинаётган арматура товарларини маҳаллийлаштиришга қаратилган. Ҳозирда корхонада 200 кишилик янги иш ўрни яратилган.

Корхона раҳбари Бахтиёр Умаркулов билан бўлиб ўтган учрашувда корхонада олиб борилаётган қурилиш ишлари ва ишлаб чиқариш воситаларининг импорт қилиниши бўйича суҳбатлашилди. Тадбиркорга технологик асбоб-ускуналар ва хом-ашёларни импорт қилишда божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича керакли маслаҳатлар берилди.

Божхона ходимларининг бу каби тадбиркорлар билан мунтазам бўлиб ўтадиган учрашувлари тадбиркорларда божхона соҳасига доир муаммоларнинг вужудга келишини олдини олишга ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлиб боришларига хизмат қилади.

 

4.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг