Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш ва шахсий хавфсизликни таъминлашда самарали усуллар қўлланилмоқда
1182
Коррупция, жамият ва иқтисодиёт ривожи, тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир.
Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш ва шахсий хавфсизликни таъминлашда самарали усуллар қўлланилмоқда

Ҳозирги глобаллашув замони, минтақалар ва давлатлараро интеграция жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция барча мамлакатларда ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқариб, жамиятни ич-ичидан емириб, пароканда қилиб ташлаш хавфини солмоқда.

Шу боис мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Божхона органларида ҳам “коррупция” тизимнинг биринчи рақамли душмани деб эълон қилинган. Коррупцияга қарши курашишда божхона органлари томонидан энг устивор вазифа сифатида профилактика ҳамда ходимлар ижтимоий шароитини яхшилаш йули билан барҳам бериш усули дастуриламал сифатида белгилаб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупция иллатига қарши курашиш мақсадида бир нечта самарали йўлларни қўллаш ёрдамида кенг кўламли, мақсадли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Айниқса, чегара божхона постлари орқали харакатланаётган юк автоулови хайдовчилари туну-кун ишлаб турган  Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (70) 202-86-11 рақамли ишонч телефонларига, бундан ташқари Давлат божхона қўмитаси ва бошқарма раҳбариятининг “Телеграмм”, “Фейсбук” ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали ўзларини қийнаётган ёки коррупция холатлари хақидаги маълумотларни беришлари ўз самарасини бермоқда.

Тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва фуқаролар божхона органларига оид тартибларни билмасликлари оқибатида коррупция иллатига аралашиб қолмасликлари учун оммавий ахборот воситалари орқали видеороликлар, кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар кенг оммага тақдим этиб борилмоқда.

Божхона ходимлари орасида эса профилактика мақсадида умумий тартибдаги йиғилишлар ва якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилмоқда, ходимларнинг оила аъзоларига огоҳлантириш мазмунидаги билдиришномалар юборилиши йўлга қўйилган.

Шунингдек, божхона постларида мунтазам хуфиёна ва ошкора тарзда текширувлар ўтказилиб келинади, ножўя иллатларнинг олдини олиш ва муҳитни соғломлаштириш мақсадида навбатдан ташқари ротация тартибида ўтказиш механизми қўлланилади ҳамда божхона чегараси орқали ҳаракатланадиган фуқаролар, ҳайдовчилар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ҳамда божхона ходимлари орасида аноним сўровномалар ўтказилади.

Бу каби тадбирлар тизимли тартибда йўлга қўйилган бўлиб, келгусида божхона хизматини коррупция иллатидан тозалашда олиб борилаётган ишлар ўз самарасини беради.

4.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг