Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали Республикамизга яширинча кириб келаётган ўқ-дори тўхтатиб қолинди.
Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган юк поездининг вагонларидан бири божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур вагоннинг кўз илғамас, хуфия жойига айёрона тарзда жойланган 1 дона 7,62мм. калибрли Калашников автоматининг патрони борлиги аниқланди.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
16.11.2018