Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз
956
Коррупция бу – ҳар қандай давлат келажаги учун хавф туғдирадиган иллатлардан бири. Коррупция шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкин.

Қонунчиликда коррупция тушунчасига шундай таъриф келтирилган: “Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир”.

Ана шундай ҳодисаларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда давлат божхона хизмати органларида ҳам тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Прокуратура, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда шахсий таркиб орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликни олдини олиш, порахўрлик, таъмагирлик иллатларининг келиб чиқиши олдини олиш бўйича 2021 йил давомида жами 50 маротаба турли учрашувлар, хусусан бошқарма ходимлари ва уларнинг оила-аъзолари иштирокида 3 маротаба профилактик йиғилишлар ўтказилди.

Божхона ходимларининг ҳалол, масъулиятли, ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиши ва адолатли бўлишлари юзасидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган бўлиб, Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан профилактика мақсадида ички хавфсизликни таъминлаш, коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича шахсий таркиб эътиборига 22 маротаба турли маърузалар ўқиб эшиттирилди.

Бундай тадбирларни амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад ҳам божхона органларининг коррупцияга қарши курашишда қатъий позициясини белгилаш ва тизимда коррупция, таъмагирлик ҳолатларига чек қўйган ҳолда ходимларнинг ҳалол ва шаффоф хизмат қилишлари учун имконият
ва шароитлар яратишдан иборат.

Шу ўринда, барча жисмоний ва юридик шахслардан божхона соҳасида ўзи дуч келаётган коррупцион ҳолатларда ҳамда ўзларининг соҳага оид саволлари ҳамда мурожаатларини Давлат божхона қўмитасининг қисқа
11-08 ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқамасидаги (61)224-90-86 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

4.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг