Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда маиший техникалар сақланаётган хонадон фош бўлди
967
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Наманганда маиший техникалар сақланаётган хонадон фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Т.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 70 миллион сўмлик телевизор ва чангютгич маиший техника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг