Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найранг – иш бермади
617
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Найранг –  иш бермади

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постига хорижий мамлакатдан кириб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда, автотранспорт воситасида умумий оғирлиги 186,95 гр. бўлган, қиймати 90 млн сўмлик 13 хил турдаги 35 дона тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга кириб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, ушбу автотранспорт воситасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 30 млн. сўмлик турли хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг