Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначилар 435 млн. сўмлик кийим кечакларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди
870
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга қарши божхона органлари томонидан доимий равишда тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
Наманганда божхоначилар 435 млн. сўмлик кийим кечакларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди

Хусусан Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро Т.Қ. бошқарувидаги “Hyundai Porter” автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 435 миллион сўмлик 1467 дона кийим кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг