Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес-Бенц”даги тамаки маҳсулотлари фош бўлди
1001
Юртимизга махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Мерседес-Бенц”даги тамаки маҳсулотлари фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Поп туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ж.К. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинанинг юкхонасида, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 225 миллион сўмлик 15 000 қути  Ўзбекистон Республикаси акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг