Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир
1043
Коррупция жирканч ва жамиятни емирувчи иллат бўлиб, бу офатга қарши кенг жамоатчилик, ёшу-қари бирдек курашиши зарур.
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир

Зероки коррупция деб аталмиш иллатнинг илдизини қуритиш учун ёшларимизда бу иллатга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Айниқса, бу борада Президентимизнинг 2019 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони муҳим дастурил амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу фармон мазмун-моҳияти  ва “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз” мавзуси доирасида  коррупциянинг салбий оқибатларини аҳолига етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор”   чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан профилактик учрашув ташкил қилинди.

Ташкил этилган учрашувда, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида таъкидланиб, мазкур иллатга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Бу каби учрашувлар аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушандасига қарши курашишда ўз натижасини бермай қолмайди.

Учрашув сўнгида, тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид таклиф ва мулоҳазалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг  11-08 ва вилоят божхона бошқармасининг 76-225-24-26 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

2.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг