Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўловчи "яшил" йўлакдан 384 гр. тиллани олиб ўтмоқчи бўлди!
675
Божхона органлари томонидан қимматбахо метал ва қимматбахо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши доимий кураш олиб борилмоқда.
Йўловчи

Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан «Истанбул-Тошкент» йўналиши орқали учиб келган фуқаро Т.А. ва унинг багажлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада багажлар ҳамда фуқаронинг чўнтаклари ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, жисмоний шахслар учун божхона тўловларисиз олиб кириш меъёрларидан ортиқ бўлган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 153 млн. 600 минг сўмлик 384 гр. оғирликдаги тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланади.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

2.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг