Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар йўловчи поездида олиб кирилган сифати кафолатланмаган маҳсулотларни тўхтатиб қолишди
2411
Бугунги кунда бозорларимизда парфюмерия маҳсулотларининг турли-туманини учратишимиз мумкин. Уларнинг ҳиди, кўриниши ва нархларидан келиб чиқиб истаганимизни танлаймиз.
Божхоначилар йўловчи поездида олиб кирилган сифати кафолатланмаган маҳсулотларни тўхтатиб қолишди

Аммо юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринилган шу турдаги маҳсулотларнинг қалбаки эмаслигига ва сифатига ким кафолат бера олади.

Яқинда божхоначилар “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясига “Бейнеу-Нукус” йўловчи поездида кириб келган фуқаро Я.Г.нинг қўл юкларини  божхона назоратидан ўтказиш давомида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати  2 млн.сўмдан ортиқни ташкил этувчи ҳар ҳил турдаги 56 дона косметика ва парфюмерия маҳсулотлари борлигини аниқлашди.

Шунингдек, ушбу поезднинг яна бир йўловчиси А.Д.нинг қўл юклари орасида қиймати 1,5 млн.сўмлик ҳар ҳил турдаги 70 дона косметика ва парфюмерия маҳсулотлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.  

Рақамларга мурожаат қилсак, бошқарма ходимлари томонидан 14 қонунбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 37 млн. сўмлик 7 минг донадан ортиқ косметика ва парфюмерия воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

16.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг