Чунки, бу жирканч иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг иқтисодий таназзулига йўл очади. Унинг энг аянчли оқибати эса халқни давлат органларига нисбатан ишончини сусайтириб, қонунлар устуворлигини заифлаштириб қўяди.
Бу жиноятга қарши курашда жамоатчилик иштироки жуда зарур. Чунки жамоатчилик назорати кўп ҳолларда ижобий натижа бериб, бу жиноятни камайтиришга эришишда муҳим омил бўлади. Бу борада божхона органлари томонидан ҳам жамоатчилик билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш бўйича матбуот анжуманлари ҳамда жамоатчилик билан давра суҳбатлари ташкил қилиб келинмоқда.
Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки тамагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор.
Коррупцияга қарши курашишда доимо огоҳ бўлиб, ҳар бир давлат хизматчиси ёки ҳар бир фуқаро ўз ишига виждонан ёндашса, коррупциянинг аянчли оқибатларини тушунса, бу жиноятни камайишига эришамиз.
Шу ўринда божхона қонунбузилиши ҳолатларига гувоҳ бўлганингизда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва Наманган вилоят божхона бошқармасининг (69)234-33-01 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
2.02.2022