Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бемаврид "таралган" ифор!
732
2022 йилнинг ўтган даврида Урганч халқаро аэропорти орқали ҳаракатланган 27,2 мингдан ортиқ йўловчиларнинг 96 фоиздан ортиғи айнан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган.
Бемаврид

Божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар яратилаётган қулайликлардан самарали фойдаланиш ўрнига, ўз манфаатларини кўзлаб, қонунбузарликларга қўл уришаётгани ҳам учраб турибди.

Айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, жисмоний шахсларга  атир ва атирсимон суюқликлардан 3 донагача олиб киришга рухсат этилади.

“Урганч аэропорти” чегара божхона постида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро С.Б.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, белгиланган меъёрдан ортиқча, хорижда ишлаб чиқарилган 12 дона парфюмерия воситалари, яъни атирларни ноқонуний равишда олиб кираётганлиги аниқланди.

Яна бир қоидабузарлик ҳолати бўйича хорижий рейс билан учиб келган фуқаро М.Р  ўзининг ноодатий ҳатти-ҳаракатлари билан  божхоначилар эътиборини тортди.

Шу боисдан ўтказилган божхона кўриги давомида унинг қўл юклари орасида белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган 16 турдаги 21 дона парфюмерия маҳсулотлари (атир) борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

2.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг