Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 179 млн. сўмлик телевизор, электр устара ва бошқа товарлар шахсий фойдаланиш учунмиди?
596
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Салкам 179 млн. сўмлик телевизор, электр устара ва бошқа товарлар шахсий фойдаланиш учунмиди?

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона божхона пости ходимлари навбатдаги ҳуқуқбузарликни ўз вақтида фош этдилар.

Хусусан, сохта “тадбиркор” О.Ш тегишли ҳужжатлари бўлмаган товарларни чегара олди ҳудудда аввалдан ғамлаб, сўнгра фуқароларни моддий манфаатдорлик ҳисобига ёллаб,  гўёки шахсий фойдаланиш ниқоби остида майда туркумларда олиб киришга уринаётган пайтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.

Хусусан, ушбу шахс 25 дона телевизор, 620 дона электр устара ва бошқа товарларни   шахсий фойдалани ниқоби остида олиб кирмоқчи бўлган. Мазкур товарларнинг  умумий қиймати 178 млн. 600 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг