Хусусан, қўшни мамлакатдан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Д.Н.га тегишли бўлган юк автотранспорт воситаси божхона постидаги “Rapiscan M60” инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашинанинг юк бўлинмасида ҳужжатларда кўрсатилган товарнинг ички қисмига хуфиёна тарзда жойлаштирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1720 қути тамаки, 24,3 литр алкоголь ҳамда қуруқ чой маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган алкогол маҳсулоти ва 10 қутидан кўп бўлмаган тамаки маҳсулотлари жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб кирилишига рухсат этилади.
2.02.2022