Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 6212 дона дориларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Уларнинг Ўзбекистонда муомаласи чекланган!
634
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда кураш олиб борилмоқда.
 Андижонда 6212 дона дориларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Уларнинг Ўзбекистонда муомаласи чекланган!

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, вилоят ДХХ, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик фош этилди. 

Хусусан, Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро С.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада сифатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 970 дона “Тропикамид”, 4032 дона “Регапен”, 350 дона “Карбамазенин” ҳамда 960 дона “Тауфон табс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Уларнинг умумий қиймати 220 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг