Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ургутда салкам 1 кг. “марихуана”ни сотаётган шахс ушланди
645
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Ургутда салкам 1 кг. “марихуана”ни сотаётган шахс ушланди

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Ургут туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Ф.Қ. вазни 907,66 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга сотаётган вақтида тўхтатилиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг