Жумладан, куни кеча ўтказилган тадбир давомида, “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.И бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашина боши берк кўчага кириб қолган вақтида тўхтатилди. Бу пайтда эса ҳайдовчи жавобгарликдан қочиш мақсадида машинага ортилган юкларни ташқарига улоқтира бошлади.
Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаган 12 дона “LED TV” номли 32 дюмли рангли телевизорларни автомашинасига юклаб олиб кетаётганлиги аниқланди. Мазкур телевизорларнинг умумий қиймати эса 13,2 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жисмоний шасхлар эндиликда шахсий фойдаланиш мақсадидаги телевизорларни 6 календарь ойида 1 маротаба олиб киришлари мумкин.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
15.11.2018