Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, ДХХ, Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик фош этилди.
Хусусан, Андижон шахрида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.С ўзига ҳамда фуқаро А.А га тегишли бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситаларида қоғоз қутиларига жойланган, хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган 10 800 дона пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан тўхтатиб қолинди.
Божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати 162 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.02.2022