Республикамиз божхоначилари бу турдаги товарларни божхона назоратидан четлаб олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 402 млн. сўмдан зиёд бўлган 2248 дона биологик фаол қўшимчалар ноқонуний сақланиб келинаётганлиги аниқланди.
Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. бошқарувидаги “HYUNDAI PORTER II” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилди.
Натижада, Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан маркаланмаган, умумий қиймати 107 800 000 сўмлик жами 4500 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 2240 дона “Regapen 300 mg Capsule” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича мазкур товарлар фуқаро Ё.Ж.га тегишли бўлиб чиқди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.02.2022