Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда салкам 500 млн. сўмлик кийим-кечаклар ва коптокларнинг ноқонуний кириб келиши олди олинди
827
Республикамизга четдан олиб кирилган товар-моддий бойликлар учун давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан бўйин товлашга уринаётган шахсларнинг қинғир қилмишларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Андижонда салкам 500 млн. сўмлик кийим-кечаклар ва коптокларнинг ноқонуний кириб келиши олди олинди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур йўналишда қатор ҳолатлар фош қилинди.

Бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Дўстлик” чегара божхона божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда сохта “тадбиркор” Т.М.нинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ушбу шахс  хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона назоратидан ўтказилмаган кийим-кечакларни чегара олди ҳудудда аввалдан йирик миқдорда ғамлаб, сўнгра фуқароларни моддий манфаатдорлик ҳисобига ёллаб,  гўёки шахсий фойдаланиш ниқоби остида майда туркумларда олиб киришга уринаётган пайтида тўхтатиб қолинди.

Хуқуқбузарлик натижасида умумий қиймати 253 400 000 сўмлик хорижда ишаб чиқарилган 13 турдаги болалар қишки кийим-кечаклари вақтинча сақловга олинди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига хориждан келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча, умумий қиймати  224 600 000 млн. сўмлик 2 турдаги 382 365 дона резина коптоклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг