Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 400 млн. сўмлик божхона тўловларини "тежаш"га қаратилган "қўлқоп" операцияси фош бўлди!
832
Товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга қарши божхона органлари томонидан тизимли чоралар кўрилмоқда.
Салкам 400 млн. сўмлик божхона тўловларини

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида навбатдаги найранг фош бўлди.

Тезкор тадбир давомида, хориждан келтирилган юк контейнерида ҳужжатларда кўрсатилганидек “резина қўлқоплар” эмас, балки йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 1,5 млрд. сўмлик 340 760 дона “қурилишда ишлатиладиган трикотаж қўлқоплар” товарлари борлиги аниқланди.

Ушбу товарларга нисбатан 394,5 миллион сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур товарлар белгиланган тартибда сақловга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг