Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали чиқиб кетаётган фуқаро Х.Ж бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу фуқаронинг автотранспорт воситасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, рухсат этилган меъёрдан ташқари яна 44 минг АҚШ долларини олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.02.2022