Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сергелида божхоначилар ва тадбиркорлар учрашди
2041
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ташкил қилинди.
Сергелида божхоначилар ва тадбиркорлар учрашди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Салимжонов, бўлим ва пост бошлиқлари, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона омборлари вакиллари иштирок этишди.

Мулоқот давомида ҳозирги кунда божхона омборларига юкланган вазифалар, уларда яратилаётган қулайликлар, шу билан ушбу йўналишда учраётган муаммолар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги “Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 531-сон қарорининг мазмун-моҳияти яқиндан етказилди. Қарорга асосан божхона омборлари эгаларига юкланаётган талаблар ва берилган бир қатор ваколатлар атрофлича тушунтирилди.

Бу каби мулоқотларнинг доимий ташкил этилиши соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар талабларини маъсулларга ўз вақтида етказишга, “божхона ва тадбиркор бир тан-у бир жон“ тамойили асосида соҳа ривожига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

29.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг