Аксинча, доимий равишда ўсиб боради. Бу эса соҳа ходимларини доимий равишда ўз устидан ишлашга, тизимга янги иннoвацион технологияларни жорий қилишга, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида курьерлик ташкилот раҳбарлари ва вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Даромадлар ва божхона статистикаси бўлими бошлиғи А.Мадумаров, Ташкилий назорат ва хизмат фаолиятини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Ж.Сайилов, божхона пости бошлиғи Д.Альбетков ҳамда курьерлик ташкилоти раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш давомида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларга риоя этмаслик ҳолатлари, жўнатмаларни божхона расмийлаштируви жараёнида эса божхона органларига олдиндан тақдим этиладиган маълумотларни ўз вақтида бермаслик ёки нотўғри маълумотларни тақдим этиш ҳолатлари мавжудлиги, бу эса ўз вақтида жўнатмаларнинг божхона назорати ва расмийлаштирувдан ўтказишда кўп вақт сарфланишига олиб келаётганлиги таъкидланиб, почта соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, тарғибот-ташвиқот ишларини жонлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, учрашувда фуқароларга почта хизматини кўрсатишда вужудга келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилиниб, курьерлик ташкилотлари вакиллари томонидан билдирилган таклифлар тингланиб, берилган таклифларни амалиётга жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
29.01.2022