Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР !
9005
Барчангизни “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” ҳамда миллий божхона хизмати ташкил этилганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан самимий табриклаймиз.

Дарҳақиқат, божхона органлари мамлакат иқтисодий хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлашда асосий таянч ва ҳимоячилардан биридир.

Бу машаққатли ва шарафли йўлдаги, айниқса давом этаётган каронавирус пандемияси давридаги хизматимизни бутун халқимиз яхши билиб турибди ва муносиб қадрламоқда.

Бундай ардоқли касб эгаси бўлиш Янги Ўзбекистонга янада садоқатли бўлишга ундайди.

Ҳар бир қилинган меҳнатдан роҳат кўрилганидек, шу кунгача божхона тизимида амалга оширилган самарали ва фидоий меҳнат Давлатимиз Раҳбарининг эътиборида бўлди.

Эришилган ижобий натижалар ва ислоҳотларимизни  алоҳида эътироф билан тилга олинганлиги божхона тизимида хизмат қилаётган ҳар бир ходимда ғурур, фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотмоқда.

Ишонаманки, келгусидаги вазифаларни ҳам чуқур ҳис этган ҳолда бор билимимиз, малака ва куч-ғайратимизни сафарбар этамиз. Шарафли бурчимизни виждонан бажариб, Халқ ва Юртбошимиз ишончига доимо муносиб бўлиб қоламиз.

Сизларни бугунги байрам билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонингизга тинчлик - хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.

 Ўзбекистон Республикаси 
Давлат божхона қўмитаси Раиси
А.Ю. Мавлонов

26.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг