Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйишди
2512
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари томонидан республикамиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинди.
Божхоначилар нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйишди

Жумладан “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали республикамиздан чиқиб кетаётган Г.М. божхона кўригидан ўтказилганида, курткасининг чап чўнтагида 7 минг ҳамда ўнг чўнтагида 10 минг - жами 17 минг туркман манатини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан, яширган ҳолда қўшни давлатга йўл олгани маълум бўлди.

Айнан шу постда фуқаро А.Н. ҳам тўхтатилиб тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу шахс ҳам курткасининг икки чўнтагида жами 17 минг туркман манатини божхона декларациясида кўрсатмаган холда қўшни давлатга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.

“Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро А.Ш. божхона назоратидан ўтказилганида, оғзаки сўровда ва божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, ўзига тегишли бўлмаган 5000 АҚШ долларини маълум ҳақ эвазига қўшни давлатга олиб чиқиб бермоқчи бўлганлиги фош бўлди.

Шу куннинг ўзида, айнан шу постда худди шунга ўхшаш яна бир холат аниқланди. Тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилган фуқаро Д.Б. ҳам оғзаки сўровда ва божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, моддий манфаатдорлик эвазига 5000 АҚШ долларини яширинча олиб чиқиб бермоқчи бўлган вақтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

15.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг