Учрашувда узоқ йиллар божхона органларида хизмат қилган бир гуруҳ божхона фахрийлари иштирок этиб, ёш божхона ходимларини Ватанига ва касбига садоқат, ҳалоллик ва қонунларга қатъий амал қилиш руҳида тарбиялаш ишларини янада яхшилаш мақсадида “Миллий божхона тизимининг тарихи” мавзусида сўз юритишди.
Шунингдек, учрашув давомида бошқарма ходимлари ва фахрийлар иштирокида бошқарма томонидан ишлаб чиқилаётган “Иқтисодий хавфсизлик: кеча ва бугун” номли китоб лойиҳаси тақдимоти ўтказилиб, фахрий ходимларнинг китоб лойиҳаси бўйича фикр ва мулоҳазалари ўрганилди.
Шундан сўнг, божхона фахрийлари бошқарманинг “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар ҳамда замонавий божхона расмийлаштируви жараёнлари билан яқиндан танишишди.
Божхона фахрийлари учрашув сўнггида ҳалол меҳнат ва обрў-эътибор билан нафақага чиқиб, умргузаронлик қилишни ёш божхоначиларга ҳам тилашди.
22.01.2022