Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, Тошкент Молия институти, “Ўзбекистон божхона брокерлари” уюшмаси, Давлат божхона қўмитасининг, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни Давлат божхона қўмитаси Божхона институти бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Қодиров кириш сўзи билан очиб берди.
Давра сухбат давомида божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилиб, янги қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, ўзгариш ва янгиликлар, хусусан иқтисодиётнинг хусусий секторидаги тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар яратиш ҳамда преференциялар бериш тўғрисида ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тушунтириб берилди.
Мазкур тадбирда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ривожланаётган ташқи савдо шароитида божхона тартиб-таомилларини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари юзасидан тадқиқотчиларнинг илмий қарашлари баён қилинди.
Хусусан, божхона қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, божхона тартиб таомилларини соддалаштириш ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, республика экспорт салоҳиятини янада ошириш, соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказишни такомиллаштириш, божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган электрон хизмат турларини кўпайтириш масалалари таҳлил қилинди. Шунингдек, товарлар экспорти ва импортини таҳлил қилиш орқали божхона органлари томонидан ташқи савдони тартибга солишни либераллаштиришнинг асосий йўналишлари каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Юқоридагилар билан бир қаторда анжуман иштирокчилари томонидан – Божхона тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қизғин ва конструктив баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Анжуманда олимлар ва амалиётчи мутахассислар ўз тўплаган билим ва бой тажрибаларини билан ўртоқлашдилар. Тадбирда билдирилган таклиф-мулоҳазалардан келиб чиқиб, муаммоли масалаларнинг ечимлари бўйича таклифлар берилди.
22.01.2022