“26 январь - Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни” ҳамда Миллий божхона тизимининг 30 йиллиги арафасида Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳам божхона тизимида ўз касбига виждонан, садоқат билан хизмат қилган, мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган, лекин, афсуски, бугун орамизда бўлмаган Умарбек Абдурахманов, Хамро Уринов, Санъатбек Матяқубовлар бошқарма шахсий таркиби томонидан хотирланиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Бу каби тадбирлардан мақсад - ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу байрамни юксак савияда ўтказишдан иборат.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
20.01.2022