Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-товар” божхона постида божхона омборлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2325
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” божхона постида назоратидаги божхона омборлари раҳбарлари ва божхона омбори мудирлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
“Тошкент-товар” божхона постида божхона омборлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Тадбирда божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими катта инспектори К.Алимов, Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи М.Тожимаматов, “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости бошлиғи Ш.Бакиев, пост бошлиғи ўринбосари Т.Йўлдошев, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона омборлари вакиллари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида ҳозирги кунда божхона омборларига юкланган вазифалар, уларда яратилаётган қулайликлар, шу билан ушбу йўналишда учраётган муаммолар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мулоқотда сўзга чиқган мутасаддилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарорига асосан божхона омбори эгаларига бир қатор ваколатлар берилганлиги тушинтирилди.

Мулоқот якунида бошқарма бошлиғи Т.Саидов сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида божхона омборлари раҳбарларига катта масъулият юкланганлиги, божхона омборлари мудирларини бепул ўқитиб бериш имкониятлари яратиб берилиши, тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган турли қинғирликларга аралашиб қолмаслик, шундай ҳолатлар кузатилганда дарҳол божхона органини хабардор қилиш лозимлиги, “қонун устувор-жазо муқаррар” принципида ишлаш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Бу каби мулоқотларнинг доимий ташкил этилиши соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар талабларини маъсулларга ўз вақтида етказишга, “божхона ва тадбиркор бир тан-у бир жон“ тамойили асосида соҳа ривожига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

19.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг