Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Очиқлик ва шаффофлик – ҳар қандай коррупция аломатларининг олдини олишга хизмат қилади
1597
Коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, барча соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни йўқотиш биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади.
Очиқлик ва шаффофлик – ҳар қандай коррупция аломатларининг  олдини олишга хизмат қилади

Давлат божхона хизмати органларида ҳам коррупцияга қарши чораларнинг таъсири даражасини баҳолаш мақсадида мунтазам жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Хоразм вилояти божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи томонидан божхона органлари фаолиятида коррупцияни олдини олиш самарадорлигини мониторинг қилиш бўйича доимий равишда аноним сўровномалар ўтказиб борилмоқда.

Бу галги сўровнома бошқарманинг “Урганч аэропорти” чегара божхона постида ўтказилди. Дастлаб, божхона пости орқали хорижга (ишлаш, ўқиш, даволаниш, тижорат) мақсадида учиб кетаётган йўловчиларни божхона қонунчилиги билан таништириш ва юзага келиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, халқаро аэропортлар, темир йўл ва дарё ҳамда автойўл (пиёда) божхона чегараларидаги ўтиш пунктларида йўловчилар учун яратилган қулайликлар, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби, халқаро курьерлик ва халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар миқдори ва чегараланган нормалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув давомида юртимизни тарихий жойларини томоша қилиш мақсадида ташриф буюрган Россия Федерацияси фуқароси А.Сорокин билан самимий суҳбат ўтказилди. Суҳбат жараёнида божхона ходимларининг фуқаролар билан ўтказилган бу каби учрашувини ҳеч учратмаганлигини эътироф этди.

Учрашув сўнгида фуқароларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди ҳамда божхона органлари фаолиятида коррупцияни олдини олиш самарадорлигини мониторинг қилиш мақсадида, йўловчилар ўртасида анкета саволлари орқали социологик аноним сўровнома ўтказилди.

Бу каби ўтказилаётган сўровномалар ва профилактик учрашувлар ўз навбатида, фуқароларнинг ҳуқуқий онги, маданияти ва саводхонлигини ошириш, божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, ҳар қандай коррупция аломатларининг олдини олиш учун хизмат қилади.

Тадбир сўнгида, божхона соҳасига доир ҳар қандай мурожаат юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони” орқали ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг 62-227-70-11 рақами орқали мурожаат этишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

19.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг