Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона фахрийлари иштирокида учрашув ташкил этилди
1356
Ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч ҳисобланади. Бу бурчни адо этишда юртимиз ҳимоячилари бўлган миллий армиямиз ва барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳалқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш муҳим йўналишларидан ҳисобланади.
Божхона фахрийлари иштирокида учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги, 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармасида узоқ йиллар божхона соҳасида турли лавозимларда хизмат қилган божхона фахрийлари О.Ганжаев, О.Қулимов ва О.Зариповлар ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими бош мутахассиси Ғ.Атажановлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мухтар Уразалиев очиб берар экан, юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади. Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Армия ва халқ – бир тану бир жон!” деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олаётганлиги. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради” деб айтган гапларида ҳам Қуролли Кучларимизнинг халқ билан ҳар қачонгидан ҳам яқинлигини англашимиз мумкин.

Сўнгги йилларда давлатимизда ҳарбий-сиёсий масалаларда ҳам тубдан ислоҳотлар амалга оширилиб, миллий армиямиз ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба берадиган жанговор қудрати йилдан йилга ошиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида Ануштегин Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди шахсияти, фаолияти ва ҳарбий истеъдоди барча даврларда давлат арбоблари, саркардалар ва оддий халқ учун қизиқарли бўлиб келган. Ўрта асрларнинг кўплаб машҳур муаррихлари бу мард аждодимиз ҳақида махсус асарлар ёзишган, тарихларда жасоратини мадҳ этишган. Хонлар, султонлар, амирлар унинг савқулжайш (стратегия) ва тарбиятулжайшларини (ҳарбий усул, тактика) ўз қўшинларида қўллашга ҳаракат қилишган, ҳарбий академияларда унинг жанг усуллари алоҳида ўрганилган.

Бугунги кунда Жалолиддин Мангуберди ўзбек адабиётида ҳам буюк аждодимиз ҳақида кўплаб асарлар яратилган. Бироқ, ёш бўлишига қарамасдан ана шундай улуғ инсон ҳақида асар ёзишга ҳадди сиққан ва буни уддалай олган Бахтиёр Абдуғафур қаламига мансуб “Султон Жалолиддин Мангуберди” романи ҳамда бугун вилоятимизда ушбу шахс хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳусусида маълумотлар тақдим этилди.  

Бундан ташқари, сўзга чиққан божхона фахрийлари, миллий божхона тизимининг тарихи, унинг шонли йўли, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашдаги фидокорона тарихий хизмат фаолиятини бўлажак божхоначиларга етказиш, уларда касбга муҳаббат, Ватанга садоқат руҳини кучайтириш орқали миллий божхона тизими тараққиётига хизмат қиладиган, халқаро талабларга жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш бугун барчамизни олдимиздаги устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкинланди.

Шундай экан, Ватан ҳимоячиси каби бундай шарафли вазифани муносиб адо этишда халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар гултожи бўлмиш, кекса авлоднинг бой ҳаётий йўли, тажрибаларидан баҳраманд этиш муҳим ўрин тутади.

 

 

19.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг