Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда “Энг яхши мусиқа ва қўшиқ ижрочиси” номинацияси бўйича танлов ўтказилди
1048
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида “26 январ - Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни” ҳамда Миллий божхона тизимининг 30 йиллиги байрамини муносиб нишонлаш мақсадида, бошқармада хизмат олиб бораётган иқтидорли ходимлар ўртасида “Энг яхши мусиқа ва қўшиқ ижрочиси” номинацияси бўйича танлов ўтказилди.
Қашқадарёда “Энг яхши мусиқа ва қўшиқ ижрочиси” номинацияси бўйича танлов ўтказилди

Танловга жамланган ходимлар ўзлари томонидан эркин мавзуда тайёрлаб келинган мусиқа ва қўшиқларни ижро этишди.

Иштирокчилар вилоят Маданият бошқармаси томонидан тавсия этилган профессионал ижодкорлар ва бошқарма вакилларидан ташкил топган ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди.

Иқтидорли ходимлар орасида энг яхши мусиқа ижрочиси йўналишида “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости катта инспектори Ж.Хасанов ғолиб бўлган бўлса, энг яхши қўшиқ ижрочиси йўналишида Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи инспектори М.Комилов эътирофга сазовор бўлди.

Тадбир сўнггида ғолиблар совға ва дипломлар билан тақдирланди.

19.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг