Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида” (янги таҳрири) Қонунининг хамдаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти, унинг мақсад ва вазифалари хақида тушунтириб ўтилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Сурхондарё вилоятининг асосан мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга экспортга чиқариш имкониятларини юқори баҳолашиб, тадбиркорларга бу соҳада Давлатимиз томонидан яратилаётган қулай шарт-шароит ва имтиёзларни таъкидладилар. Бунинг исботи сифатида вилоятдан 2017 йилнинг 10 ойи давомида қиймати 77,14 млн. АҚШ долларга тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2018 йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 102,51 млн. АҚШ долларига етгани ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 %га ошганлиги келтириб ўтилди.
Давра сухбати давомида тадбиркорлар томонидан сохага оид берилган қўшимча саволларга атрофлича жавоб берилди.
Сухроб Хасратов
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси
Юридик хизмат катта инспектори,
божхона хизмати капитани
14.11.2018