Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мутахасислари Хўжайли туманида фаолият юритувчи “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ ходимлари билан учрашиб, мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини уларга етказишди.
Шунингдек, эндиликда экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмаслиги, бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, товарларни божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт қилувчи жавобгар эканлиги ҳам айтиб ўтилди.
Ана шундай учрашувлардан бири шу туманда фаолият юритувчи "ELITE STARS TEXTILE" МЧЖ да ҳам ташкил этилиб, жамиятнинг фаолияти, у ерда мавжуд муаммо ва таклифлар кўриб чиқилди. Учрашув давомида божхона расмийлаштируви ва кўригини амалга оширишда, ҳар бир мурожаатни қонуний ҳал қилиш учун амалий ёрдам беришга доимо тайёр эканлиги айтиб ўтилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
14.11.2018