Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Беруний туманида сайёр учрашув бўлиб ўтди
1865
Беруний тумани ҳокимиятида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни-мухофаза қилиш органлари, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини қийнаб келаётган масалаларни жойида ҳал қилиш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Беруний туманида сайёр учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли Қарорига асосан юридик шахсларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқи берилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, юридик шахслар — мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритилиши тушунтирилиб ўтилди.

Қарорга асосан, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмаслиги, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек товарларни божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт қилувчи жавобгарлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 октябрдаги “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3970-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 16 октябрь куни “Интеграциялашган тариф” интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 829-сон қарор ҳақида ҳам кенг тўхталиб ўтилди.

14.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг