Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода салкам 28 минг дона иротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1545
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Бухорода салкам 28 минг дона иротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бу каби ноқонуний ҳолатларни олдини олиш мақсадида Бухоро вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада фуқаро Х.И.га тегишли картон қути  холислар иштирокида кўздан кечирилганда ушбу қути ичида Трения ёзуви бўлган 31 блокка жойланган 17 050 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг фуқаро И.Хнинг яшаш хонадонида пиротехника воситалари бор ёки ёқлиги сўралганда у яшаш хонадонидан ўз ихтиёри билан 16 блокда устида “Британик” ёзуви, 16 блокда устида “Соловей разьойник” ёзуви бўлган ва ҳар бирининг устида “7 SHOTS” ёзуви бўлган 6 дона салютлар тақдим қилди. Тадбир якунида фуқародан жами 27802 дона пиротехника воситалари ҳамда 6 дона салютлар вақтинча сақловга олинди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиб, унда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. 

Ҳурматли фуқаролар! Мамлакатимизга пиротехника воситаларини олиб кириш ва сотиш йўлига мустаҳкам қонуний тўсиқ қўйилган. Бу борада амалга оширилаётган қатъий чора-тадбирлар халқимизнинг саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Шунинг учун мазкур жараёнга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг бурчимиздир.

Бунинг учун эса Сиз пиротехника воситалари билан шуғулланувчилар тўғрисидаги маълумотларни Бухоро вилояти божхона бошқармасининг (65-221-60-00) рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, хабар қолдиришингиз мумкин.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг