Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тадбир бўлиб ўтди
1277
Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Сирдарёда

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан, 2021 йил 25 декабрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Инсон ўзлигини англаши даҳлдорлигини билиши атроф муҳитдаги воқеликларга бефарқ бўлмасдан, дунёвий ва диний билимларни чуқур ўргансагина албатта “Жаҳолатга қарши маърифат” билан кураша олади.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг