Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда пиротехника воситаларини ноқонуний айланмаси фош этилмоқда
1430
Божхона органлари томонидан Янги йил арафасида пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кирилиши, айланиши ва сақланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сирдарёда пиротехника воситаларини ноқонуний айланмаси фош этилмоқда

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги хуқуқбузарлик фош этилди.

Гулистон шаҳри Намуна маҳалласида ҳаракатланаётган фуқаро О.Х.нинг қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий қиймати 8,35 млн. сўмлик 23140 дона  “трения” ва 24 дона “7 SHOT” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида пиротехника воситаларини ноқонуний айланувига қарши  курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди. Натижада, тезкор кузатувга олинган фуқаро Р.Д. бошқарувидаги Матиз русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, фуқаро Х.Ш.га тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 3 турдан иборат, умумий қиймати 32,25 млн сўмлик жами 109 дона “7 SHOTS” ва “Королевский” номли салют пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг