Мазкур йўналишда божхона хизмати органлари томонидан ҳам кенг миқёсдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, божхона чегаралари орқали ва ички ҳудудда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар мунтазам амалга оширилмоқда.
Куни кеча Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари, Тошкент вилояти Тошкент тумани Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан хамкорликда Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Тошкент вилояти, Зангиота тумани худудида фуқаро М.И. “Damas” русумли бўлган автотранспорт воситасида, хеч қандай хужжатлари бўлмаган, чет элда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасига Қирғизистон Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган умумий қиймати 88 200 000 сўмлик 57 761 дона пиротехника воситаларини “шартли харидорга” сотаетган вақтида, ходимлар томонидан тўхтатилиб қолинди.
Яна бир ҳолат, Тошкент вилояти “С.Нажимов” чегара божхона постига фуқаро З.С. бошқарувидаги бўлган “HYUNDAI” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, автоулов хайдовчисининг ўриндиғи тагига беркитилган, умумий қиймати 493 000 сўмлик 27 дона пиротехника воситаларни олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Жумладан,Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига “MAN TGS” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро Р.У. автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона назоратидан ўтгазилганида, автоулов салонининг ётоқ қисми ичидаги ўриндиқнинг устида, йўл юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган жами 7 дона, умумий қиймати 440 000 сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига “DAF” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро Ю.Ж.бошқарувидаги автоулови ИКМ ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганида, авто транспорт салонида йўл юк кузатув хужжатлари хамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган умумий қиймати 4 100 000 сўмлик, жами 9 литр, “JACK DANIELS” номли виски алкоголь махсулотларни олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
31.12.2021