Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди
1630
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига “Mерседес” русумли, бўлган автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқароси С.А. бошқарувидаги автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, 9300 АҚШ долларлар нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолат Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига кириб келган фуқаро  Б.Д. бошқарувидаги “MAN” русумли бўлган автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўздан кечирувидан ўтказилганида, автотранспорт воситасининг салон қисмида божхона назоратига тақдим этилмаган меъёрдан ортиқча жами 10.000 АҚШ доллари  нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар  юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг