Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, ДХХ, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги хуқуқбузарлик фош этилди.
Избоскан туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали мамлакат ҳудудига олиб кирилган ва сақланаётган умумий қиймати 95 млн. сўмлик 15680 дона чўғланма лампалар, ҳамда 76 450 дона Трения, 24 дона Салют номли пиротехника воситилари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда Маданият чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик холати аниқланди. Божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган фуқаролар Қ.О ҳамда Ю.Юларга тегишли бўлган қўл ва багаж юкалари божхона кўригидан ўтказилиши натижасида қиймати 6 080 000 сўмлик 7 хил турдаги пиротехника воситаларини олиб ўтишга урунганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
31.12.2021