Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1765
Божхона ходимлари акциз маркази йўқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.
Электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона ходимлари акциз маркази йўқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Ана шундай тадбир, Тошкент вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходими Ички ишлар бошқармани ходимлари хамкорлигида Тошкент вилояти Охонгарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидаги фуқаро И. О. бошқарувидаги “Ласетти” русумли, бўлган автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автоулов юкхонасидан  хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли хужжатлари бўлмаган умумий қиймати 66 300 000 сўмга тенг бўлган 102 қути “MASKKING” номли хорижда ишлаб чиқарилган электрон сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолат, Тошкент вилояти Охангарон тумани ҳудудида фуқаро О.М. бошкарувидаги “Cobalt” русумли,  автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда автоулов юкхонасида хорижда ишлаб чикарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати тахминан 21 184 000 сўмлик “MOND VANILLA SUPERSLIMS” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сакловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг