Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
”Дўстлик” чегара божхона постида ноёб заргарлик буюмларини олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
1494
Божхона органлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларини юртимиздан яширинча олиб чиқишга бўлган уринишларга карши тизимли равишда курашиш ишлари олиб борилмокда.
 ”Дўстлик” чегара божхона постида ноёб заргарлик буюмларини олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Хусусан, Ўзбекистон Республикасидан қўшни Қирғизистон Республикасига “Дўстлик” чегара божхона пости орқали чиқиб кетаётган Туркия Республикаси фуқароси У.Мнинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборидан четда қолмади.

Натижада, фуқаро У.Мнинг қўл ва багаж юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида Турк миллатига мансуб бўлган фуқаро У.Мнинг қўл сумкаси жойланган, декларацияда кўрсатилмаган, божхоначиларнинг оғзаки сўровида ҳам маълум қилинмаган қиймати 61 млн.сўмдан зиёд, оғирлиги 499 граммни ташкил этувчи 23 турдаги турли ҳил қадимий ва камёб бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юкоридаги ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг