Байрамни эса “Янги йил” томошаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Анъанавий тарзда нишонланиб келаётган ушбу байрамга Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва уларнинг оилалари учун байрам кечаси ташкил этилди. Эзгулик, яхшилик меҳр мурувватга тўла бўлган ушбу байрам кечасида вилоят қўғирчоқ театрининг моҳир актёрлари томонидан “Янги йил” томошаси спектакли намойиш этилди.
Спектакл давомида болажонларга дўстликнинг кўринмас ришталари, дўстлар ҳар қандай вазиятда бирлашиб ёвузлик устидан ғолиб чиқиши ҳамда эртаклар яхшиликка етаклашлиги ҳақида бўлганлиги болажонларда чуқур тааъсурот уйғотди. Таъкидлаш жоизки бугунги ёш авлод вакилларини эртанги ҳаёт мактабига кириб боришларида, тенгдошларига намуна бўла оладиган йигит-қиз бўлиб улғайишларида шу каби маънавий озуқаларнинг ўрни беқиёс.
Ўтказилган “Янги йил” кечаси якунида Қорбобо ва қорқизнинг чиқишлари жажжи томошабинларининг мурғак қалбларига олам-олам қувонч улашди.
31.12.2021