Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда энг фаол ёшлар тақдирланди. Улар орасида божхона ходими ҳам бор!
1325
Андижон вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан «Ўзбекистон ёшлар форуми-2021» ҳафталиги кенг қамровда ўтказилди.
Андижонда энг фаол ёшлар тақдирланди. Улар орасида божхона ходими ҳам бор!

Жараёнда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигига кўмаклашиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, интеллектуал салоҳиятларини ошириш, IT соҳасига қизиқишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилди. Шунингдек ўтиб бораётган 2021 йил давомида “Ёшларга оид давлат сиёсати”ни амалга оширишда ҳуқуқни мухофаза қилувчи давлат органларида хизмат олиб бораётган ёшларга алоҳида эътибор қаратилди.

Aндижон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да форумнинг якуний босқичи ўтказилди. Унда 2021 йил таҳлилларига кўра Андижон вилояти божхона бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси божхона хизмати капитани Каримов Фарҳодбек Раҳимжонович ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар орасида “Энг фаол ёшлар етакчиси” номинациясида 1-ўринни эгаллаб Андижон вилояти Хокимининг махсус дипломи, статуэтка  ҳамда қимматбахо эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг