Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган товарларни фош қилишди
1602
Республикамизга турли товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Наманганда божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган товарларни фош қилишди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатда мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига хориждан келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, юклар орасида бошқа бир масъулияти чекланган жамиятига тегишли, йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 22 турдаги 1 миллиард 347 миллион сўмлик хўжалик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг